иқтидорли талаба Анваров Камрон Даврон ўғли (.pdf)
- I. Иқтидорли талаба тўғрисида маълумотнома
Иқтидорли талабанинг Ф.И.ШФИШ Анваров Камрон Даврон ўғли
- Туғилган йили: 1998 йил 8-август.
- Туғилган жойи: Тошкент ш., Олмазор тумани, Ахунбабаев кўчаси, 40а уй.
- Миллати: ўзбек.
- Таҳсил олаётган олий талим муассасаси, факультети, таълим йўналиши, курси: Тошкент тиббиёт академияси, даволаш факультети, бакалавриат, 3-курс.
- Тадқиқот йўналиши: морфология.
- Илмий иши мавзуси: Экзоген таъсирлар натижасида ўпка тўқимасининг морфофункционал хусусиятлари.
- Илмий раҳбари (маслахатчиси): Шомирзаев Наджиюлла Ҳабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Илмий раҳбари Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони
- Кутилаётган натижа: Экзоген таъсирлар натижасида ўпка тўқимасида содир бўладиган морфофункционал ўзгаришларни аниқлаштириш.
- II. Иқтидорли талаба илмий иши мавзуси ва мазмуни
Экзоген таъсирлар натижасида ўпка тўқимасининг морфофункционал
хусусиятлари.
Иқтидорли талаба илмий ишининг мавзуси
Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги вақтда бутун дунё бўйича ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалганлиги кўрсаткичлари юқори ҳисобланади. Ўпка касалликлари структурасида ўпканинг носпецифик яллиғланиш касалликлари учраш тезлиги 45-65% га тенг. Бу касаллик ҳам эркакларда, ҳам аёлларда, шунингдек болалар ва кексаларда учраши бир хил. Ўпканинг носпецифик яллиғланиш касалликлари этиологиясида ташқи муҳит ва бактериал омиллар катта ўрин тутади. Улар таъсири натижасида ўпка тўқимасида юзага келадиган ўзгаришлар охир-оқибат беморнинг ногиронлигига, ёки ўлимига сабабчи бўлади. Ушбу касалликларни даволаш масаласи ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий жиҳатдан муҳим ҳисобланади. Дунё маълумотларига кўра, касаллик сабабли сарф қилинган ҳаражат бир йилда 9-10 млн долларга тенг. Бундан ташқари, бу касалликлар беморнинг ҳаёт сифатига ҳам жиддий таъсир этади.
Ишнинг мақсади: бактериал таъсирлар натижасида ўпка тўқимасида юзага келадиган морфофункционал ўзгаришлар хусусиятларини умумморфологик, электрон микроскопик, биокимёвий услублар ёрдамида аниқлаштириш.
Ишнинг амалий аҳамияти: иш соғлиқни сақлаш тизимида амалий аҳамиятга эга.
III. Иқтидорли талабанинг илмий ишни амалга ошириш бўйича календар-тематик иш режаси
Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети 301-гуруҳ талабаси
Олий таълиммуассасаси ва факультет номи, гуруҳ рақами
Анваров Камрон Даврон ўғли нинг
иқтидорли талабанинг Ф.И.Ш.
Экзоген таъсирлар натижасида ўпка тўқимасининг морфофункционал хусусиятлари
талаба илмий ишининг мавзуси
илмий ишини амалга ошириш бўйича календар-тематик иш режаси
№ | Бажарилиши режалаштирилган ишлар мазмуни | Бажарилиш муддати | Кутилаётган натижа | Изоҳ |
1. | Экспериментал пневмония моделини чақириш. | сентябрь-октябрь | экспериментал пневмония босқичларини таҳлил қилиш | |
2. | Экспериментал пневмония шароитида ўпка тўқимасининг морфологик ўзгаришларини текшириш. | ноябрь-декабрь | ўпка тўқимасининг морфологик ўзгаришларидаги хусусиятларни белгилаш | |
3. | Экспериментал пневмония моделида ўпка тўқимасининг биокимёвий ўзгаришларини текшириш. | январь-февраль | ўпка тўқимасидаги биокимёвий ўзгаришларни таҳлил қилиш | |
4. | Экспериментал пневмонияда дори воситаларининг ўпка тўқимасига таъсирини ўрганиш. | март-апрель | Кенг қўлланиладиган дори воситалари таъсирида ўпка тўқимасининг морфофункционал ўзгаришларини аниқлаш | |
5. | Олинган натижаларни таҳлил қилиш. | май-июнь | Илмий мақола тайёрлаш ва чоп этиш. |
Кафедра мудири ____________________________
кафедра мудири Ф.И.Ш
Илмий раҳбар ____________________________
илмий раҳбар Ф.И.Ш
Иқтидорли талаба ____________________________
Ф.И.Ш
- Иқтидорли талаба илмий иши муҳокамаси ва уни амалга оширилиш жараёнини мониторинги
А)_Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети
(олий таълим муассасаси ва факультет номи)
Анатомия, клиник анатомия ва оператив жаррохлик асослари кафедрасинингйиғилиш баённомасидан
(кафедра номи)
КЎЧИРМА №____
КУН ТАРТИБИ:
- Иқтидорли талабаларнинг илмий йўналишлари бўйича танланган мавзулари муҳокамаси.
- Турли масалалар.
ҚАТНАШДИЛАР:
Кафедра мудири, профессор Т.А.Сагатов, кафедра профессорлари Н.Х.Шомирзаев, У.М.Миршарапов, кафедра доцентлари З.Ш.Содикова, Д.Б.Адилбекова, кафедра катта ўқитувчилари Н.А.Хасанов, Б.Е.Худойберганов, И.Д.Гульманов, С.Ж.Хужаназарова, кафедра ассистентлари М.К.Сагдуллаева, А.И.Хатамов, С.М.Ахмедова.
ЭШИТИЛДИ: иқтидорли талаба К.Д.Анваров сўзга чиқиб, раҳбари билан
(кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқувчилар ва улар чиқишларининг қисқача мазмуни)
биргаликда режалаштирилган илмий иши мавзуси, мақсади ва вазифалари ҳақида маълумот берди. Ишни бажариш учун зарур бўлган шароитлар мавжудлигини таъкидлади. Илмий иш мавзусига мос хорижий ва мамлакатимиз адабиётлари шарҳи амалга оширилганлигини айтиб ўтди. Ишни бажариш учун ТТА Олий таълим муассасалари аро илмий лаборатория билан биргаликда иш олиб борилиши таъкидланди.
Мавзунинг долзарблиги: илмий иш мавзуси ҳозирги кун тиббиётининг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади, сабаби ҳозирги вақтда бутун дунё бўйича ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалганлиги кўрсаткичлари юқори ҳисобланади. Ўпка касалликлари структурасида ўпканинг носпецифик яллиғланиш касалликлари учраш тезлиги 45-65% га тенг. Бу касаллик ҳам эркакларда, ҳам аёлларда, шунингдек болалар ва кексаларда учраши бир хил. Ўпканинг носпецифик яллиғланиш касалликлари этиологиясида ташқи муҳит ва бактериал омиллар катта ўрин тутади. Улар таъсири натижасида ўпка тўқимасида юзага келадиган ўзгаришлар охир-оқибат беморнинг ногиронлигига, ёки ўлимига сабабчи бўлади. Ушбу касалликларни даволаш масаласи ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий жиҳатдан муҳим ҳисобланади. Дунё маълумотларига кўра, касаллик сабабли сарф қилинган ҳаражат бир йилда 9-10 млн долларга тенг. Бундан ташқари, бу касалликлар беморнинг ҳаёт сифатига ҳам жиддий таъсир этади.
Ишнинг амалий аҳамияти: илмий ишнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, тадқиқотлар натижасида олинган маълумотлар соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини шифокорлари учун ўпка касалликларини эрта ташхислаш, патогенетик даво тадбирларини ташкиллаштириш, касалликлар олдини олиш масалаларига ёрдам беради; тиббиёт институтлари талабалари учун мазкур мавзудаги машғулотларни ўзлаштиришда аҳамиятга эга; гистология, патологик анатомия, терапия фанларида маъруза ва амалий машғулотларда натижалар қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР: профессор Т.А. Сагатов сўзга чиқиб, илмий иш
(сўзга чиқувчилар Ф.И.Ш., лавозими ва мазкур иш бўйича хулосаси, саволи ва талабанинг жавоби)
мавзусининг долзарблигини, иш мақсади аниқ белгиланганлиги, мақсадга эришиш учун иш вазифалари тўғри белгиланганлигини таъкидладилар. Катта ўқитувчи Н.А.Хасанов илмий иш борасида маълум бир ноаниқликларни кўрсатиб ўтдилар, масалан, гистологик текширувларни амалга ошириш учун фақат иккита услуб белгиланганлиги, статистик қайта ишлашда замонавий услуб танланиши ҳозирги замон тадқиқотларига мос бўлишини айтдилар. Профессор У.М.Миршарапов илмий ишнинг ҳозирги вақтдаги талаб қилинганлигини ва иш режасининг тўғрилигини айтиб, талабага ишни бажаришда янада чуқурроқ маълумотларни ўрганишни маслаҳат бердилар.
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: иқтидорли талаба К.Д.Анваровнинг илмий иш мавзуси ҳозирги талабларга тўлиқ жавоб бериши, иш мақсади, вазифалари аниқ белгиланганлиги боис тасдиқлансин ва тадқиқотлар бажарилишига рухсат берилсин.
Кафедра мудири ________ ________________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)
Илмий котиб ________ ________________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)