АНАТОМИЯ. КЛИНИК АНАТОМИЯ КАФЕДРАСИ
Тошкент тиббиёт академияси Анатомия, клиник анатомия кафедраси Тиббий-профилактика факультетига қарашли бўлиб 3-ўқув корпусининг 1-қаватида жойлашган.
Кафедрада анатомия ва клиник анатомия фанларидан маъруза ва амалий машғулотлар олиб борилади. Даволаш, тиббий-педагогика, тиббий-профилактика, олий маълумотли ҳамшира факультетларининг 1- ва 2-курс талабалари Анатомия фанини ўрганишади. Даволаш ва тиббий-педагогика факультетларининг 3-курс талабалари Клиник анатомия фанини ўзлаштиришади. Булардан ташқари, анатомия ва клиник анатомия фанлари бўйича турли мутахассисликлар бўйича магистратура ва клиник ординатура резидентлари таҳсил олишади.
Кафедрада “Морфология” йўналиши бўйича магистрлар таълим олишади.
Кафедрада “Ёш анатом” ва “Ёш хирург” тугараклари иш олиб боришади. Кўпгина талабаларимиз кафедра ходимлари билан биргаликда илмий ишларда қатнашишади ва “Талабалар илмий жамияти” аъзоси сифатида ўқув ва илмий анжуманларда қатнашиб келишмоқда.
Кафедра ходимлари Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси турли вилоятларида жойлашган тиббий коллеж ва лицейлар билан ҳамкорлик ишларини амалга оширишади.
Ҳозирги вақтда кафедрамизда 19 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Шулардан 4 нафари профессор, 5 нафари доцент, 4 нафари катта ўқитувчи, 5 нафари ассистент лавозимларида иш олиб боришади.
Кафедранинг илмий салоҳияти 59%, улардан фан докторлари 9 та, тиббиёт фан номзодлари 2 та. Фан докторларининг ўртача ёши 61 ёш, фан номзодларининг ўртача ёши 48 ёш.