Маънавият ва маърифат ишлари

Тошкент тиббиёт академияси Анатомия. Клиник анатомия кафедрасида 2017 йилнинг 15-декабр куни «Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир» мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Қатнашдилар: даволаш факультетининг 113-гуруҳ, тиббий профилактика факультетининг 201-202-гуруҳ талабалари ва кафедра ўқитувчиларидан Каттаходжаева Д., Хасанов Н., Хужаназарова С., Ахмедов Ж., Пулатов Х., Мансурова Д., Абдукодирова Н.

Маънавият соатини кафедра мудири, профессор Т. А. Сагатов талабалар билан «очиқ дарс» кўринишида ўтдилар. Устозимиз бугунги кунда бўлаётган ишларни ўз–узидан бўлмаётганини, бу катта ишлар замирида мустаҳкам пойдеворлик омусимизасос бўлаетганини талабаларга кўп йиллик педагог тили билан тушунтирдилар ва саволларга жавоб бердилар. Эркин ва фаровон ҳаетнинг қадрини ҳает мактабини кўрган катталаримиз яхши билишади, шунинг учун ёшларимизга бу фаровонликнинг нафақат қадрига етиш, балки келажак учун ўз ҳиссаларини қўшишлари кераклигини таъкидладилар.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинган 2017 йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган ғоя асосида катта ишлар амалга оширилди. Бу ишлар Конституциямизнинг асосий тамойилларини рўёбга чиқаришда яна бир улкан қадам бўлди. Мана шу ўтган чорак аср давомида мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилмоқда. Бу эса унинг ҳақиқатан ҳам халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беради.

Бу билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди, албатта.