Кафедрани илмий ишлари қуйидаги йўналишларда олиб борилмоқда:
- “Тажриба хайвонларида ва одамларда ички аъзолар қон-томирлари ва тўқималарининг постнатал онтогенезида ривожланиши ва шаклланиши қонуниятлари”. Профессор Миршарапов У.М., доцент Садикова З.Ш.лар илмий иш олиб бормоқдалар.
- “Ташқи зарарли факторларнинг таъсирида ички аъзолар қон-томир ва тўқималарининг постнатал онтогенези морфологик ўзгаришлар ва коррекцияси”. Ушбу мавзуда профессор Т.А.Сагатов, Туганбоева А.Т. илмий изланишлар олиб боришмоқда.
- “Қўл ва оёқ қон-томир ва тўқималарига ташқи муҳит зарарли факторларнинг таъсири”. Ушбу мавзуда профессор Миршарапов У.М. ва ассистент Сагдуллаева М.К. лар илмий иш олиб борадилар.
- “Она экстрогенитал патологияси шароитида туғилган авлод ички аъзолари қон-томир ва тўқималари постнатал онтогенези”. Ушбу мавзу бўйича доцент Адилбекова Д.Б. илмий иш олиб бормоқда.
- “Турли ёш даврларида ўпка тўқималарининг морфо-функционал қайта шаклланиши ва улардаги патологик жараёнларни экспериментал моделлашда коррекциялаш”. Ушбу мавзу бўйича профессор Шамирзаев Н.Х., ва кат. ўқ. Гульманов И.Д. илмий иш олиб боришмоқда.
- “Ўсмирлик ёшидан қарилик ёшгача бўлган даврда умуртқа поғонасининг нормада ва остеопороздаги антропометрик таснифи” мавзусида ассистент Ахмедов Ж.М илмий изланишлар олиб бормоқда.
