Шамирзаев Наджиюлла Хабибуллаевич

1976 йили Н.Ҳ. Шомирзаев ТошДавТИ “Оператив жарроҳлик ва топографик анатомия” кафедрасининг доцент лавозимига қабул қилинди ва кафедранинг ўқув ишларига масъул этиб тайинланди. Кафедрада ўқув ишлари бўйича амалга оширилган меҳнати, орттирилган тажриба натижасини, у 1978 йилда оператив жарроҳлик ва топографик анатомия кафедраси асосида институтнинг барча кафедралари учун кўргазмали ўқув-илмий анжуманини ташкил қилиш билан намоён қилди ва институт жамоаси томонидан ижобий баҳоланди.

1977 йили Н.Х.Шомирзаев танлов асосида кафедра профессори лавозимига тайинланди. 1979 йилдан 2005 йилгача Н.Ҳ. Шомирзаев ТошДавТИ “Оператив жарроҳлик ва топографик анатомия” кафедрасига раҳбарлик қилди. Шу давр ичида кўплаб шогирдлар тарбиялади, дарслик, ўқув қўлланмалар яратди. 1- ва 2-курс талабалари учун мўлжалланган “Нормал ва топографик анатомия” дарслиги, республикада биринчилардан бўлиб, 3 ва 4-курс талабалари учун “Оператив жарроҳлик” ўқув қўлланмаси 2 марта қайта нашр этилди.

Н.Ҳ. Шомирзаев анатомия фанини бошқа клиник фанлар билан боғлаб ўтишда интеграллаш масаласига жуда катта эътибор берган ҳолда, қўшма дастурлар, услубий кўрсатмалар, ҳамда “хирургик касалликлар” кафедраси мудири, ЎзР ФА академиги, профессор Ш.И. Каримов билан ҳамкорликда, тиббиёт институтларининг 5-6 курс талабаларига мўлжалланган “Хирургик касалликлар” дарслигини нашр қилиш орқали амалга оширди. 2006 йилда С.Ҳ. Назаров ва Р.Ж. Усманов билан ҳамкорликда тиббиёт ОЎЮ талабалари учун лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Topografik anatomiya” дарслиги нашр этилди.

Профессор Н.Ҳ. Шомирзаев олиб бораётган илмий ишларининг асосий йўналишлари

1) ўпка ателектази динамикаси ва унинг реаэрацияси масалалари

2) пневмонэктомия ва лобэктомиядан сўнг патологик ҳолларда ўпканинг функционал-метаболик ва структур хусусиятлари

3) сурфактантдефицит ҳолатлар ва уларни дори-дармонлар билан коррекциялаш

4) ўпканинг нормада ва сурункали носпецифик касалликларида иммун тизими

5) ўпкада липидлар метаболизм механизми

6) ўпка артериал гипертензиясини жарроҳлик усуллари ёрдамида коррекциялашни ишлаб чиқиш

7) сўриладиган жарроҳлик иплари ва полимер материалларининг янги турларини ишлаб чиқиш ҳамда йўлга қўйиш.

Юқорида қайд этилган масалаларнинг мувафаққиятли ва унумли ишлаб чиқилиши натижасида Н.Ҳ. Шомирзаев раҳбарлиги остида 7 та докторлик ва 23 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Улар томонидан 400 дан ортиқ илмий иш, шу жумладан 3 та монография, 4 та маълумотнома, 7 та ўқув қўлланма ва 48 та услубий тавсиянома нашр қилинган ҳамда 8 та муаллифлик гувоҳномаси, 10 та рационализаторлик таклифлари олинган.

Н.Ҳ.Шомирзаев кафедрада, деканатларда маъсул вазифаларда, Тошкент тиббиёт институти ректори (1987-1990), Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Илмий тиббий Кенгаши раиси (1985-1987 йй ва 1990-2000 йй.) лавозимларида фаолият кўрсатган даврларида жуда катта ва унумли илмий ташкилотчилик, илмий-изланиш, педагогик ва жамоат ишларини олиб борди.

1982-1985 йй. ТошДавТИ малака ошириш факультети декани, ТошДавТИ қошидаги ёш муаллимлар университетининг ректори; 1988-1990 йй. Иттифоқ олий таълим вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги ўқув-услубий бирлашмаси Президиумининг аъзоси; 1989 й. БМТ нинг совет ҳамкорлиги Ассоциацияси анжумани қатнашчиси; 1995 й. Ўзбекистон Ҳалқаро алоқалар миллий ассоциацияси (ХАМА) тиббиёт секцияси Бошқарувининг аъзоси вазифаларини тўлақонли бажарди.

Н.Ҳ.Шомирзаев Республика Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Илмий тиббиёт Кенгашининг раиси лавозимида ишлаб, 1985 йилдан то 1987 йилгача ва 1990 йилдан 2000 йилгача ЎзР Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг тиббиёт илмини бошқаради. Н.Ҳ.Шомирзаев 1985 йилдан 1998 йилгача “Ўзбекистон тиббиёт журнали” нинг бош муҳаррири ўринбосари, 1973-1978 йй.ва 2002-2005 йй. “Медик” кўп ададли рўзномасининг муҳаррири вазифасида фаолият юритди.

Н.Ҳ.Шомирзаев 1987 йилдан то 1990 йилгача ТошДавТИ ректори лавозимида ишлаган даврида институт жамоасининг фаолиятини тиббиёт ва соғлиқни сақлашнинг устивор йўналишларини бажаришга қаратди. Натижада Республикада биринчи бўлиб тиббиёт олий мактабини қайта қуришнинг асосий қоидалари концепцияси (ТошДавТИ мисолида) яратилди.

Н.Ҳ.Шомирзаев жамоат ишларида фаол иштирок этиб, бир қанча маъсул вазифаларда тўлақонли фаолият кўрсатди. Жумладан, 1972-1973 йй. – халқ депутатлари туман кенгашининг депутати. 1990 йилдан 1995 йилгача – халқ депутатлари шаҳар кенгашининг депутати сифатида соғлиқни сақлаш, маданият, фан ва ўқув муассасалари бўйича ҳайъатни бошқарди.

1997 йилдан то ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси Морфологлар жамияти раиси ҳисобланади. 2000 йилдан Ҳалқаро морфологлар ассоциациясининг IX Конгресси ташкил қилинди ва у аъло даражада амалга оширилди.

Оператив жарроҳлик ва топографик анатомия фанидан амалий кўникмаларни ўзлаштиришни янада яхшилаш мақсадида ўқув операцион хонасида экспериментал ҳайвонларда операциялар жорий этилди. Йилдан-йилга операциялар сони кенгайтирилди ва ҳозирги кунга келиб кафедрада тўйималани кесиш ва бирлаштириш, қон томирларни очиш ва боғлаш, трахеотомия, қовурға резекцияси, ингичка ичак резекцияси, ичаклараро анастомоз қўйиш, нефрэктомия каби операциялар талабалар томонидан бажарилади.

Кафедра ўқитувчилари ўқув ва илмий фаолият билан биргаликда талабалар орасида тарбиявий ишларни ҳам олиб боришади. Тарбиявий ишларнинг битта шакли сифатида кафедра жамоасининг талабалар илмий жамиятидаги меҳнати ҳисобланади. Талабаларда долзарб масалаларни топиш ва улар ечимини излаш каби илмий ишларга мухаббат уйғотиш, талабаларда қиқзиқувчанлик, пухталик, меҳнатсеварлик ва илм-фанда сезиларли ишларни амалга оширган инсонларга бўлган ҳурмат шакллантирилмоқда.

Талабалар илмий жамияти ишида илмий операция хонасида ходимлар билан биргаликда талабалар мураккаб операцияларни бажаришади, натижаларни тўплайди, улар таҳлилида қатнашишади, ва ўзларининг маърузалари билан илмий конференция ва анжуманларда чиқишади.

Кафедра жамоаси бошқа кафедра ва амалий шифокорларга ўқув, илмий даволаш ишларида ҳар доим кенг ёрдам бериб келмоқда. Профессор Н.Х.Шамирзаев кафедранинг замонавий ёш авлодини шакллантира олди. Уларнинг раҳбарлигида кафедра жамосининг ёш авлодлари ишлашди, жумладан доцентлар Л.П.Израилевич, И.Х.Хашимов, Н.С.Сагдуллаев, Б.Р.Бабаджанов; ассистентлар Р.А.Алимов, Х.С.Ходиев, А.А.Саидов, Ш.Д.Файзиев, З.М.Сатаева, Б.Д.Рисқиев, А.А.Шукуров, Р.Д.Романов, Р.Ж.Усманов, Р.А.Умаров, У.Х.Қоллибеков, З.Б.Ботирова, Д.Н.Ахмедов, М.П.Чиченин, В.С.Савчук, Г.В.Ситников, З.Н.Курамбаев, Х.П.Таджибаев, З.Т.Мухитдинов, С.Х.Назаров, Э.Э.Хаитов, Х.Х.Мирзажанов, И.Д.Гульманов ва бошқалар.