Анатомия ва ОЖТА кафедрасининг асосий илмий йўналишлари
Кафедра ходимлари Тошкент тиббиёт академисининг тасдиқланган илмий мавзуси бўйича иш олиб боришади: ”Ички аъзолар, қўл ва оёқ соҳаси қон томир-тўқималари ва нервларининг нормада ва ташқи муҳитнинг зарарли факторлари таъсирида постнатал ривожланиши ва шаклланиши”. Ушбу илмий иш мавзуси бўйича кафедранинг барча ходимлари илмий ишларни амалга оширишмоқда, жумладан профессорлар: У.М. Миршарапов, Т.А. Сагатов, Н.Х.Шамирзаев, Тухтаев К.Р; доцентлар: З.Ш. Садыкова, Д.Б. Адылбекова; катта ўқитувчилар Д.У. Каттаходжаева, И.Д.Гульманов; ассистентлар С.Ж.Хужаназарова, Н.А.Хасанов, М.К. Сагдуллаевалар. “Ўсмирлик ёшидан қарилик ёшгача бўлган даврда умуртқа поғонасининг нормада ва остеопороздаги морфологик ўзгариш ва коррекцияси” мавзусида профессор Сагатов Т.А. ва ассистент Ахмедов Ж.М. илмий изланишлар олиб боришмоқда.
Кафедрани илмий ишлари қуйидаги йўналишларда олиб борилмоқда:
- “Тажриба хайвонларида ва одамларда ички аъзолар қон-томирлари ва тўқималарининг постнатал онтогенезида ривожланиши ва шаклланиши қонуниятлари”. Профессор Миршарапов У.М., доцент Садикова З.Ш.лар илмий иш олиб бормоқдалар.
- “Ташқи зарарли факторларнинг таъсирида ички аъзолар қон-томир ва тўқималарининг постнатал онтогенези морфологик ўзгаришлар ва коррекцияси”. Ушбу мавзуда профессор Т.А.Сагатов, Туганбоева А.Т. илмий изланишлар олиб боришмоқда.
- “Қўл ва оёқ қон-томир ва тўқималарига ташқи муҳит зарарли факторларнинг таъсири”. Ушбу мавзуда профессор Миршарапов У.М. ва ассистент Сагдуллаева М.К. лар илмий иш олиб борадилар.
- “Она экстрогенитал патологияси шароитида туғилган авлод ички аъзолари қон-томир ва тўқималари постнатал онтогенези”. Ушбу мавзу бўйича доцент Адилбекова Д.Б. илмий иш олиб бормоқда.
- “Турли ёш даврларида ўпка тўқималарининг морфо-функционал қайта шаклланиши ва улардаги патологик жараёнларни экспериментал моделлашда коррекциялаш”. Ушбу мавзу бўйича профессор Шамирзаев Н.Х., ва кат. ўқ. Гульманов И.Д. илмий иш олиб боришмоқда.
- “Ўсмирлик ёшидан қарилик ёшгача бўлган даврда умуртқа поғонасининг нормада ва остеопороздаги антропометрик таснифи” мавзусида ассистент Ахмедов Ж.М илмий изланишлар олиб бормоқда.
Бажарилаётган докторлик диссертациялари:
1. «Постнатальное становление сосудисто-тканевых структур желудка и кишечника потомства в условиях хронического токсического гепатита у матери». (Изланувчи – доцент Адилбекова Д.Б.). Мавзу 30.05. 2004 й. тасдиқланган.
2. “Антропометрическая характеристика позвоночного столба у лиц от подросткового до старческого возраста в норме и при остеопорозе”. (Изланувчи – ассистент Ахмедов Ж.М.). Мавзу 30.05. 2015 й. тасдиқланган.
3. «Механизмы морфофункциональных перестроек в легком в разных возрастных периодах и их коррекция при экспериментальном моделировании патологических процессов». (Изланувчи – катта ўқитувчи И.Д.Гульманов). Мавзу 30.05. 2015 й. тасдиқланган.
Анатомия ва ОЖТА кафедрасида ҳозирда илмий даражага эга бўлган ходимлар рўйхати.