ОЖТА фани ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУАСИ
Анатомия фанининг ўқитишнинг асосий мақсади соғлом инсон танаси ва аъзолари тўқимаси тузилиш қонуниятларини ўргатиш.
Анатомия фанининг асосий масалалари инсон организмининг тўқималари, аъзолари ва тизимларинниг эмбрионал ва постэмбрионал тараққиёти, макроскопик, микроскопик тузилиши, уларнинг ҳаёт фаолияти қонуниятларини, организмнинг индивидуал, ёшига қараб ўзгаришини, жинсий хусусиятларини, ташқи мухит ва меҳнатни организмга таъсирини эътиборга олган холда комплекс ўргатишга қаратилган. Шу асосда организмнинг ҳомила давомида бўладиган ўзгариши (онтогенез), топографик муносабатлари, рентгенанатомия, организмни ривожланишида ўзгарувчан (туғма нўқсон) ҳолатлари, ёшга доир хусусиятлари ҳам эътиборга олинади.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади.
Талаба:
- аъзолар ва тўқималарнинг турлари, умумий тузилиши ва вазифаларини;
- аъзоларнинг тараққиёт манбалари, шаклланиш муддатлари, умумий тузилиш асослари, вазифалари ва ёшга кўра бўладиган ўзгаришларини;
- орган ва тўқималар ривожланиш босқичлари, уларнинг хусусиятлари, тизими, эмбриогенезнинг қалтис даврларини;
- тўқима ва аъзолар интеграцияси бўйича умумий биологик қонуниятларни;
- патологик ҳолатларда юзага келадиган ўзгаришларнинг моҳиятини ўрганиш учун аъзо ва тўқималарнинг тузилиши ва вазифаларини билиши керак.
Булар билан бир қаторда бакалавр:
- преперовка усулларини,
- аъзоларнинг ташкил этган системалар тузилишдаги ёшга нисбатан фарқни,
- аъзолар синтопия ва склетопиясини,
- анатомик терминларни,
- илмий адабиётлардан тўғри фойдалана олиш ва улар асосида презентациялар тайёрлаш ва рефератлар ёзишни,
- ўз фикр-мулоҳаза ва хулосаларини асосли тарзда аниқ баён эта олишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
Клиник анатомия ва оператив жарроҳлик асослари фанини ўрганишда асосий диққат-эътибор аъзо ва тизимларнинг индивидуал ҳамда ёшга қараб ўзгарувчанлиги масалаларига, нормал ҳолатлари хусусиятларига, патологик вазиятларда жойлашишидаги, тузилишидаги ўзгаришларга қаратилади. Бундан ташқари, фан ўз ичига оператив аралашувларга оид маълумотларни ҳам ёритади. Операциялар мақсадаларидан келиб чиққан ҳолда аъзо ва анатомик тузилмаларнинг микроскопик тузилишидаги хусусиятлари, жумладан, томир ва нерв тузилмаларининг гистотопографияси баён этилади. Шунингдек организмнинг оператив аралашувга бўлган жавоб реакцияси ҳам кўрсатилади. Фан бўлимлари ва мавзулари бўйича янги педагогик технологиялар қўллаш белгиланган.
Умумий амалиёт шифокори тайёрлаш тизимида аҳамиятли бўлган Клиник анатомия ва оператив жарроҳлик асослари фанининг мақсади жарроҳлик талабларига мос келадиган анатомик маълумотларни ҳам нормал, ҳам клиник вазиятлар мисолида баён қилишдан иборат.
Фан олдига қўйилган масала – булғуси шифокорларга тўғри ташхислай олиш ва рационал оператив даволаш услубини танлаш учун негиз бўладиган билим ва кўникмаларни бериш ҳисобланади.
Фанни ўзлаштириш жараёнида бакалавр:
- ташқи ва ички мўлжаллар, соҳа чегаралари;
- соҳанинг қаватма-қават тузилиши;
- йирик қон томирлар ва нерв пояларининг акс-тасвирлари;
- ички аъзолар голотопияси, синтопияси ва скелетотопияси;
- муҳим ички аъзоларнинг типологик хусусиятлари ҳамда уларнинг тузилиш вариантлари, қон билан таъминланиши ва иннервацияси;
- кўп учрайдиган патологик ҳолатларда муҳим ички аъзоларнинг голотопияси, скелетотопияси, синтопияси, уларда юзага келган ўзгаришлар;
- коллатерал қон айланиш йўллари;
- муайян соҳа ёки аъзодан лимфа оқиши;
- клетчатка бўшлиқларининг жойлашуви ва улар бўйлаб йирингли жараён ва гематомаларнинг тарқалиши;
- қўл-оёқнинг ғилофли тузилиши;
- бош чаноғи ва юзнинг типологик хусусиятлари ҳамда уларнинг тузилиш вариантлари, қон билан таъминланиши ва иннервацияси;
- замонавий жарроҳлик асбоб ва ускуналари, тикув ва бошқа жарроҳлик матолари;
- беморнинг операция столидаги вазиятлари;
- оператив аралашувларга кўрсатмалар, монеликлар ва операциядан кейинги асоратлар;
- оператив очиб киришлар ва энг кўп тарқалган операциялар техникаси;
- оператив аралашувларнинг замонавий микрожарроҳлик ва кам инвазив услублари (эндоскопик операциялар, эндовидеожарроҳлик) ҳамда янги технологиялар (лазер, ультратовуш, крио- ва электржарроҳлик услублари) ёрдамида бажариладиган операциялар
тўғрисида тасаввурларга эга бўлиши лозим.
Фанни ўрганиш мобайнида бакалавр:
- лотинча-русча-ўзбекча анатомик ва жарроҳлик атамаларини;
- ташқи мўлжалларни топиш ва пайпаслаб аниқлашни;
- тананинг айрим анатомик соҳалари ва қисмлари чегараларини ташқи мўлжаллар бўйича аниқлашни;
- мўлжал чизиқларини ўтказишни;
- артерия ва нерв пояларининг акс-тасвир чизиқларини, муҳим ички аъзолар ва анатомик тузилмаларнинг тана юзасидаги тасвирларини белгилашни;
- ички аъзоларнинг жойлашган ўрни ва ўзаро жойлашуви бўйича мўлжал олишни;
- юздаги контрфорсларни;
- регионар лимфа тугунларининг ўрнини аниқлашни;
- умумжарроҳлик ва баъзи махсус жарроҳлик асбобларидан тўғри фойдалана олишни;
- тўқималарни ажратиш ва бирлаштириш техникасини;
- тананинг турли соҳаларидаги жароҳатларга дастлабки жарроҳлик ишлови беришни;
- йирик қон томирлардан қон кетишини тўхтатиш усулларини;
- артерияларни очиш ва боғлашни;
- оператив очиб кириш услублари турларини ва бажарилиш техникасини;
- типик оператив аралашувлар услубларини;
- замонавий операцияларни
- билиши ва улардан фойдалана олиши лозим.
Булар билан бир қаторда бакалавр:
- клиник анатомияга оид билимларини касаллик ташхисини асослаш ва патогенезини аниқлашда қўллашни;
- жарроҳлик йўли билан даволаш мақсадида рационал оператив очиб кириш ва оператив усулни танлашни;
- соҳалар, аъзолар ва тизимларнинг ўзига хос анатомик хусусиятларига боғлиқ интраоперацион хато ва асоратлар олдини олиш муолажаларини;
- умумий ва махсус асбобларни қўллашни;
- оддий, жарроҳлик ва аподактил тугунларни боғлашни;
- тери, фасциялар, мушаклар, париетал қоринпардани кесишни ва уларни тикишни;
- тери чокларини олишни;
- венепункция ва венесекцияни бажаришни;
- нерв, пай, қон томирлар ва терига чок қўйишни;
- фасциал қинлардан қон томирларни ажратишни;
- жароҳатдаги қон томирни боғлашни;
- йирингли жараёнларни очиш ва дренажлашни;
- нервлар блокадасини амалга оширишни;
- трахеостомияни;
- қовурға-диафрагмал синусни, перикард бўшлиғини, қоринпарда бўшлиғини пункция қилишни;
- люмбал пункцияни;
- елка ва тизза бўғимларини пункция қилишни;
- биологик (ўқув) материалида ва экспериментал ҳайвонларда жарроҳлик амалиётларини бажара олиши керак.